“Насаф” жамоасининг ҳужумчиси ва муқаддам юртимиз терма жамоаси сафида ҳам фаолият юритган Кенжа Тўраев бугундан “Шўртан” жамоасининг Ғузордаги машғулотларида иштирок этмоқда.
Бизга маълум бўлишича, кеча Қаршида бўлиб ўтган назорат учрашуви пайти ҳар иккала жамоа вакиллари келишиб, Кенжа Тўраевни “Шўртан” жамоасига беришни келишиб олишган. Шунга асосан Кенжа Тўраев “Шўртан” жамоасининг янги бош мураббийи Александр Волков бошчилигидаги эрталабки машғулотларида иштирокини бошлаган.
Кенжа Тўраев “Шўртан” жамоаси билан келишувга эришса, биз-воҳалик футбол ишқибозлари мамнун бўлар эдик ва унинг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қолардик ва умид қилардикки у “оқ бўрилар” сафида ҳам ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилади.
Яна бир янгилик, ўтган мавсумда жароҳати туфайли майдонда кўринмай қолган Жамол Отақулов ҳам бугундан машғулотларга киришган. Биз Жамол Отақуловга ҳам омадлар тилаб қоламиз.
Фахриддин Чориев