Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тоҳир Шамсиддинов «Навбаҳор»га қайтди

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" футболчилари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди. Бир кунлик дам олишдан кейин футболчилар жиддий тарзда ҳозирликка киришишди.

Икки маҳал ўтказилган машғулотлар чоғида мураббийлар асосий эътиборни футболчилар жисмоний ҳолатини тиклашга қаратилган машқларга қаратишди. Яъни эрталабки машғулот тренажёр залида ўтказилган бўлса, кечки пайт жамоа аъзолари “Марказий” ўйингоҳда югуриш билан боғлиқ машқларни бажаришди. Машғулотларни Рашид Ғофуров бошчилигида Микола Шевченко, Мустафо Байрамов, Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Анвар Жабборов олиб боришди.

Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, "Навбаҳор"га маҳоратли ҳимоячи Тоҳир Шамсиддиновни қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шамсиддинов қишки танаффусдан кейин “Қўқон-1912” жамоаси сафига қўшилиб, қўқонликлар билан шуғулланаётганди. Якунда Тоҳир “Навбаҳор”га қайтди.

Умумий ҳисобда бугунги машғулотларда 26 нафар футболчи қатнашди. Мухлисларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда бугунги машғулотларда қатнашган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз: М.Тўхтасинов, А.Эргашев, Қ.Маҳаммаджонов, Д.Жабборов, Б.Тўрабоев, Т.Шамсиддинов, М.Собиров, Ҳ.Юнусов, А.Умаров, А.Турғунбоев, А.Маҳмудов, ОЖўрабоев, О.Валижонов,  А.Султанов, А.Мамазоитов, А.Баҳриддинов, С.Асқаралиев, Ғ.Жўраев, Д.Иномов, А.Рашидханов, С.Теляков, А.Алиев, М.Расулов, З.Нурматов, М.Мамазулумов, Т.Аюпов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:57, 12.01.2016.
Ўқилди: 3098 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.