Ўтган йили олий лигамиз учрашувлари ниҳоятда қизиқарли ва муросасиз кечди. Шунингдек, ўйинчилар ҳам анчагинаси ўзларини кўрсата олишди. Хусусан кашфиётчи бўлганлари ҳам талай топилади. Қуйида шундай кашфиётчилари тўғрисида сўз юритамиз.
Элдор Шомуродов
“Бунёдкор”га келиб ўйинлари анчагина очилган Шомуродов тезда миллий терма жамоа даражасига кўтарилди. Элдор “қалдирғоч”лар сафида ажралиб бўлмас ҳужумчи бўлди. Кўплаб голларни киритди. Шунингдек, қатор тўпларга ассисентлик вазифасини бажарди. Бир сўз билан айтганда, ортда қолган мавсум Шомуродовга омадли келди.
Икром Алибоев
Жуда иқтидорли бўлган Алибоев тезда ўз ўйини билан “Локо”нинг ишқибозларининг олқишларига сазовор бўлди. Асосан ёшлар лигасида тобланиб ҳаракатлари билан ном қозонган Алибоев “Локо”нинг асосий таркибидан жой олди. Кучли рақобат юзага келганига қарамай, мураббийлар Икромга ишонч билдириб, уни синаб борди. Бунинг оқибатида Икром Алибоев миллий ва олимпия терма жамоасидан таклиф олишга эришди.
Жавоҳир Соҳибов
Соҳибов ҳам тезда олий лига ҳавосида киришиб кетди. Жавоҳир “Пахтакор”нинг мавсум давомидаги барча ўйинларида мунтазам равишда тўп суриб келди. Айнан унинг майдон марказида кўрсатган қаҳрамонликлари сабабли, “шерлар”нинг мамлакат чемпиони бўлишига кўмак берди. Эътиборлиси, Соҳибов миллий термага доимий равишда тўп суриб келмоқда. қолаверса, олимпия термасида ҳам етакчилардан бири бўла олди.
Санжар Шоаҳмедов
“Локомотив”га ўтиб тезда ўйин услубини кучайтирган Шоаҳмедов голлар киритиш борасида ҳар қандай ҳужумчиларга намуна бўла олди. Санжар “Локо” таркибида 14 та гол киритишни уддасидан чиқиб, қолган тўпурарлар рўйхатидан учинчи ўринни олди. Санжар эса майдон марказида чиройли голларни киритишдан ташқари, шерикларини тўп киритишларига кўмаклашди. Йилнинг энг яхши ўйинчилари қаторидан ўрин олди.
Музаффар Музаффаров
“Сўғдиёна”га келиб қўшилган Музаффаров қисқа вақт ичида жамоанинг етакчиси бўлди. Даврон Файзиев ярим ҳимоячига ишонч билдира бошлади. Бунинг оқибатида Музаффар жиззахликларнинг ишонган ўйинчиларидан бири бўлди. Шунингдек, жамоани кучлилар орасида қолишига ёрдам берди. У ҳам ўтган мавсумнинг кашфиётчи ўйинчиларидан бири бўлди дейиш мумкин.