Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Баходир Шамсиддинов: "Бизда 2 та иқтидорли дарвозабон бор"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Шамсиддинов яқинда дарвозабонлар мураббийлари учун ўтказилган ўқув-семинарида иштирок этди. Мураббий биз билан Тошкентдаги семинар таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўқув-семинар жараёнлари икки босқичдан иборат бўлди. Назарий дарслар пойтахтимиздаги “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтган бўлса, иккинчи босқич амалий бўлиб ЎФФнинг суний қопламали майдонида олиб борилди, - деб гап бошлади Баходир Шамсиддинов – Ўқув курсларига ОФК инструктори Жалол Маҳмуд бошчилик қилди. Унга хамюртимиз Шавкат Имомов ассистент бўлди. Жалол Маҳмуд биз учун бегона шахс эмас. Ёдингиз бўлса, Маҳмуд ўз вақтида ОЧЛ доирасидаги ўйинларда “Нефтчи”га қарши ўйнаган эди. Шунингдек, у Эрон МТЖнинг собиқ посбони ҳам ҳисобланади.

- Айни пайтда ихтиёрингизда 2 та дарвозабон  Ўткир Юсупов ва Абдумавлон Абдужалилов бор. Улардан қайси бири бу йил “Нефтчи” дарвозасини қўриқлайди ?

- Биринчи галда, иқтидорли посбонларимиз борлигини айтиб ўтишим керак. Аммо улардан қайси бири бу йил асосий бўлиши ҳақидаги саволингизни очиқ қолдираман. Ҳозир Абдумавлон Қатардаги турнирда иштирок этмоқда. Аввал у қайтсин, Ўткир билан машғулотларда синаб кўрамиз. Ҳаммаси мавсум бошлангунча ҳал бўлади. Ким кучли бўлса, ўша асосий посбон бўлади, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” дарвозабонлар мураббийи.

 

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 17:25, 14.01.2016.
Ўқилди: 2327 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.