Кириш Регистрация

Янги мавсумда Малайзияда 7 нафар ўзбек футболчиси ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда Малайзия Суперлигасида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиганга ўхшайди. Зеро ўзбек трансфер бозорига қизиқиб қолган малайзияликлар бирин-кетин Олий Лигада ўйнаётган ўйинчиларни сафга қўшиб олишмоқда.

Янги йил байрами олдидан тажрибали ҳужумчи Воҳид Шодиев “Перак” жамоаси сафига бориб қўшилганди. Сўнгра маҳоратли ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ҳам Малайзияга йўл олди ва “Фелда Юнайтед” клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. Бугун эса Ойбек Қиличев ҳам Воҳид Шодиевнинг жамоадошига айланди ва “Перак” билан шартнома тузди.

Қизиқ жиҳати шундаки, Малайзияда янги мавсум ҳали старт олмагани боис кеча “Перак” “ПКНС” клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Мазкур баҳсда Ойбек Қиличев ҳам илк бор янги жамоаси сафида майдонга тушди. Рақиб клуб – “ПКНС” таркибида эса ўтган йили “Динамо”да ўйнаган ҳужумчи Камолиддин Мурзоев ҳаракат қилди.

Маълум бўлишича, Мурзоев “ПКНС”да кўрикдан ўтаётган экан. Ҳали мазкур клуб ўзбекистонлик ҳужумчи билан шартнома тузиб улгурмаган. Агар Мурзоев ушбу жамоа мураббийларига маъқул келса, у ҳам катта эҳтимол билан янги мавсумни Малайзия Суперлигасида ўтказади.

Биласиз, ўтган йили Малайзия Премьер Лигасида ўйнаган тажрибали ярим ҳимоячи Садриддин Абдуллаев ҳам 2016 йилни Малай Суперлигасида ўтказиши мумкин. Чунки айни дамда “Локомотив” билан бирга бўлган ўйинчига ҳам Малайзия Суперлигаси жамоаларидан таклиф бўлмоқда. Шунингдек, Алишер Шоғуломовга ҳам Малайзиядан таклиф тушмоқда.

Айни кунларда яна бир ўзбекистонлик футболчи Малайзия клубида кўрикдан ўтмоқда. Агар у ҳам кўрикни муваффақиятли ўтказа олса, янги мавсумда легионер мақомида Жануби-шарқий Осиёда тўп суради.

Кўриб турганингиздек, 2016 йилда Малайзия Суперлигасида бир нечта ҳамюртларимиз ўйнашлари эҳтимол.

Манба: sports.uz
Киритилди: 15:55, 15.01.2016.
Ўқилди: 4731 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик