Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-0 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Порро «Реал»га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро «Реал»га ўтишни хоҳламоқда.

Журналист Марио Кортеганинг хабар беришича, футболчи шу ёз «қаймоқранглилар» сафига қўшилишни жуда истаган. Аммо у Мадрид клуби унинг номзодини кўриб чиқмаслигини тушунган. Вазият айнан шундай якун топди — «Реал» Поррони харид қилишдан манфаатдор эмас.

Педро Порро 2023 йилда 40 миллион евро эвазига «Спортинг»дан «Тоттенҳэм»га ўтган эди. Унинг «шпорлар» билан тузган шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Поррони 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:16, 15.07.2026.
Ўқилди: 3185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик