"Реал" клуби раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду ва ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни сотмоқчи эмас. Бу ҳақида Daily Telegraph нашри хабар берди.
Илгари, икки футболчи ҳам Мадрид клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча ФИФА “Реал” ва “Атлетико”га 2017 йилга қадар янги футболчилар сотиб олиш таъқиқлаб қўйди.