«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес жамоани тарк этиб, «Манчестер Юнайтед»га ўтади, дея хабар тарқатди Goal.com.
Манбага кўра, колумбиялик футболчининг машғулотга муносабати ва унинг жисмоний ҳолати бош мураббий Зайниддин Зиданга ёқмаяпти. Шунингдек, Родригеснинг ўзи ҳам кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози бўлмоқда.
"Қироллик клуби" раҳбарияти Хамесни сотишга розилик берди ва бу ҳақда «МЮ»га хабар берди. "Қаймоқранглилар" футболчи учун 70 миллион евро сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хамес 2014 йилда «Монако»дан «Реал»га 80 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушди, 3та гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.