“Барселона” клубининг ёзги трансфер режалари маълум бўлди.
El Mundo Deportivo нашри хабар беришича, мавсум охирида Каталония клуби ҳимоя чизиғининг маркази ва чап қанотини кучайтирмоқчи.
Манбада айтилишича, “Барса“ спорт директори Роберт Фернандес “Вильярреал” ҳамда “Атлетик” клублари ўртасидаги Испания кубоги баҳсига ташриф буюриб, мезбонларнинг 19 ёшли чап қанот ҳимоячиси Адриан Марин ва баскларнинг 21 ёшли марказий ҳимоячиси Эмерик Лапортни кузатиб борган.