Германиянинг “Байер” клуби ҳужумчиси Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Ёзда Англия-Испания-Германия йўналиши билан “Байер”да фаолият олиб бораётган Хавьер Эрнандес Чичаритога яна “туманли албион”дан таклиқ бўлмоқда, дея хабар бермоқда Don Balon нашри.
Манба тарқатган маълумотларга қараганда, Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчисини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Мексикалик ҳужумчининг хизматларига Юрген Клоппнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда. Чичаритога “Ливерпул”да жароҳати сабаб майдонга туша олмаётган Даниэль Старрижнинг ўрнини эгаллашга номзод сифатида қаралмоқда.
Маълумот ўрнида, Чичарито бу мавсум Германия чемпионатида 14 ўйинда 11 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.