Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Шаржа йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувини Маҳачқалъанинг “Анжи” клубига қарши ўтказди.
“Қалдирғочлар” Россия премьер-лигаси иштирокчисига қарши баҳсни ҳужумкор руҳда бошлашди. Уюштирилган кетма-кет ҳужумлар 8-дақиқада ўз самарасини берди. Футбол мактабимиз тарбияланувчиси Санжар Қодирқулов ўнг қанотдан икки футболчини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирар-кирмас “Анжи” дарвозасининг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олди – 1:0. Бўлим ўрталарида “Анжи” ҳужумчиси Исломнур Абдулавов қанотдан оширилган тўпни боши билан Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозага йўллаб, ўртадаги мувозанатни тиклади. 36-дақиқада Санжар Қодирқулов ўнг қанотда жудаям фаол ҳаракат қилди. У рақибнинг бир неча футболчиларини алдаб ўтиб, тўпни ҳужумчиларга етказди. “Анжи” дарвозаси яқинида Шаҳзодбек Нурматов тўпни эгаллаб олиб, деярли бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди – 2:1. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
Танаффусда ҳар иккала жамоа мураббийлари деярли тўлиқ таркибни алмаштиришди. Шунга қарамасдан, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам ҳужумкор ўйин сифати сақланиб қолинди. 68-дақиқада Сердер Сердеровнинг фаоллиги эвазига Янник Болли яккама-якка ҳолатга чиқарилди. Ҳужумчи бундай вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида Забиҳилло Ўринбоев “қалдирғочлар”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Хуршид Ғиёсов томонидан узатилган тўпни Ўринбоев боши билан “Анжи” дарвозасига жойлаб қўйди – 3:2.
Шу тариқа, “Бунёдкор” БАА йиғини доирасидаги биринчи назорат учрашувида Россия премьер лигаси вакили Маҳачқалъанинг “Анжи” клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “АНЖИ” (Россия) 3:0 (2:1)
Голлар: Санжар Қодирқулов 8 (1:0), Исломнур Абдулавов 23 (1:1), Шаҳзодбек Нурматов 36 (2:1), Янник Боли 68 (2:2), Забиҳилло Ўринбоев 90+2 (3:2)
“Бунёдкор” 1-тайм: 45.Акбар Тўраев, 15.Дилшодбек Аҳмадалиев, 6.Анвар Ғофуров, 22.Рустамжон Ашурматов, 2.Акмал Шораҳмедов, 9.Минори Сато, 17.Санжар Қодирқулов, 88.Анвар Ражабов, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Баҳодир Насимов
“Бунёдкор” 2-тайм: 25.Муроджон Зуҳуров, 29.Хуршид Ғиёсов, 40.Исломжон Қобилов, 5.Дилшод Жўраев, 28.Эргаш Исмоилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 33.Миржамол Қосимов, 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Жавоҳир Эсонқулов, 77.Виктор Карпенко, 19.Забиҳилло Ўринбоев
“Анжи” 1-тайм: 55.Евгений Помазан, 7.Камиль Агаларов, 3.Али Гаджибеков, 5.Александр Жиров, 13.Расим Тагирбеков, 77.Георгий Тигиев, 23.Бернард Бериша, 6.Карлен Мкртчян, 20.Амаду Мутари, 37.Батраз Хадарцев, 99.Исламнур Абдулавов
Захирадан майдонга тушганлар: 27.Мехти Дженетов, 61.Антон Белов, 4.Дарко Лазич, 2.Андрей Ещенко, 15.Георгий Зотов, 57.Магомед Мусалов, 30.Шамиль Гасанов, 88.Анвар Газимагомедов, 47.Тамирлан Джамалутдинов, 18.Иван Маевский, 96.Джамал Дибиргаджиев, 28.Сердер Сердеров, 94.Янник Боли
Абу-Даби. “Зайид Спорт Сити” мажмуаси.