“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар ва унинг отаси ўтган ҳафта “Реал Мадрид” клуби вакиллари билан музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Onda Cera нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, мазкур учрашув Цюрих шаҳрида, “Олтин тўп-2015” маросимидан сўнг бўлиб ўтган. Мадридликлар бразилиялик футболчига “Барселона”да олаётган маошидан кўпроқ пул таклиф қилишган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда каталонияликлар раҳбарияти Неймар билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи. Агар келишув ижобий якунланса, 23 ёшли футболчи йилига 30 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.