Лондонинг “Челси” клуби таркибни кучайтириш учун футболчиларни кўриб чиқишда давом этмоқда. “Аристократлар” бу борада АПЛ етакчи жамоаларининг футболчиларига кўз тикишмоқда. Бу ҳақда Marca нашри маълум қилмоқда.
Манбанинг хабар беришича, лондонликлар “Лестер” ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез учун 23 миллион евро ва Кристиан Атсуни қўшиб беришга тайёрликларини билдиришган. Агар “тулкилар” жазоирлик футболчи борасидаги мурожаатга ижобий жавоб берсалар, Маҳрез шу ойнинг ўзида “Челси”га кўчиб ўтади.
Маълумот ўрнида, бу мавсум Рияд Маҳрез 21 ўйинда иштирок этиб, 13 марта гол уришни уддалади.