Италиянинг "Фиорентина" жамоаси ҳужумчиси Жузеппе Росси ижара асосида Испаниянинг "Леванте" жамоасига ўтди. Бу ҳақда испанияликлар жамоаси расмий сайти твиттерида хабар берилган.
"Леванте" 28 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олганини тасдиқлаган. Яқин вақт ичида италиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Испанияга учиб кетади. Олдинроқ ҳужумчи "Вильярреал" шарафини ҳимоя қилган эди.
Маълумот учун, Росси жорий мавсумда "Фиорентина" сафида 11 учрашувда иштирок этди ва 2та голли узатма муаллифи бўлди.