"Бавария” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола қишки танаффусдан сўнг “Гамбург”га қарши кечган ўйин (2:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа ҳаммасини тўғри бажарди ва мен бундан мамнунман. Қишки танаффусдан сўнг ўтказилган дастлабки ўйин ёмон кечмади. Майдонда кўп ҳаракат қилганимиз учун рақибга атиги битта вазият ярата олишига имкон бердик. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик, - дейди испаниялик мутахассис.