Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Хосе Пекерман Хамес Родригеснинг Рафаэль Бенитес даврида “Реал”даги фаолияти ўзи кутганчалик бўлмаганини ва хавбек мураббий ўзгаришини кутганини айтиб ўтди. Қолаверса, Пекерман Хамеснинг Зинедин Зидан билан тил топишиш кетишига умид қилмоқда. Бу ҳақда El Tiempo нашри маълум қилмоқда.
- Хамес катта тажрибага эга. У маълум вақт ўйин амалиётисиз қолди. Бу эса унга дарс бўлди. У “Реал”да мураббий алмашишини кутди. Шундай ҳам бўлди. Энди ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетишига умид қилмоқда, - дейди Пекерман.