Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Гаджи Гаджиев: “Бунёдкор” яхши таассурот қолдирди

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” – “Амкар” (1:1) учрашувидан сўнг пермликлар бош мураббийи Гаджи Гаджиевнинг ўз фикрларини билдирди, - дея хабар бермоқда "қалдирғочлар" расмий сайти.

- Аниқ йили эсимда йўқ, лекин “Бунёдкор”нинг Тошкентдаги қайсидир учрашувида иштирок этгандим. Ўшанда янги стадион қурилиши лойиҳалаштирилаётганини кўргандим. Орадан қанча вақт ўтган бўлса ҳам, “Бунёдкор” ўз савиясини сақлаб қолган. Бугунги баҳсда тошкентликлар менда яхши таассурот қолдиришди. Жамоа ёш ва яхши шаклланган бўлиб, тартибли ўйин намойиш этмоқда. Таркибда техникаси юқори бўлган футболчилар ҳаракат қилишяпти. Бизда бўйдор футболчилар кўп бўлишига қарамасдан “Бунёдкор” иккинчи қаватда деярли енгилгани йўқ. Захирадан тушган футболчиларнинг ҳам ҳаракатлари чакки эмас. Биз маълум танаффусдан кейин энди машғулотларни бошладик. Ҳали тайёргарлигимиз юқори чўққисига чиққани йўқ. Ўзбекистонда дўстлари бор. Масалан, Миржалол Қосимовни жуда яхши эслайман. Собиқ Иттифоқ ёшлар терма жамоасида ишлаган давримда у қўл остимда ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда ёмон иштирок этмаяпти. Жамоанинг кейинги фаолиятига омадлар тилаб қоламан, - дейди “Амкар” жамоаси бош мураббийи Гаджи Муслимович.

Манба: sports.uz
Киритилди: 09:36, 24.01.2016.
Ўқилди: 3596 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик