Кириш Регистрация

Ҳусниддин Ғофуров 28 январда “Явор” йиғинига йўл олади

Баҳо:
+ | -

Биласиз, Қатар яшил майдонларида давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бизнинг олимпиячиларимиз учун эрта якунланди.

Самвел Бабаян шогирдлари 3 та учрашувда атиги 3 очко жамғариб, уйга гуруҳ босқичидан кейиноқ қайтишди. Мазкур мусобақада Олимпия терма жамоамиз сафида иштирок этган Сербиянинг “Явор” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров айни пайтда юртимизда ва у уйда ҳордиқ чиқармоқда.

Маълум бўлишича, Сербия Суперлигасида жамоалар қисқа таътилга чиққани сабаб футболчимиз ҳали ўз клуби таркибига бориб қўшилмади. Ҳусниддин Ғофуров 28 январдан “Явор” йиғинига йўл олади.

Husniddin Gafurov.jpg

Таъкидлаб ўтамиз, маҳоратли футболчи Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида 1 та учрашувда иштирок этди. Жанубий Корея терма жамоасига қарши кечган ўйиннинг 80-дақиқасида Достон Ҳамдамов ўрнига майдонга туширилди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:08, 24.01.2016.
Ўқилди: 2512 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик