Кириш Регистрация

“Реал” Марселога рақобатчи топди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби чап қанот футболчиси сотиб олиши мумкин. Испанияликлар шу қанотда тўп тепадиган Марселога рақобатчи қидираётган эдилар. Marca нашри тарқатган хабарларга қараганда, “қироллик клуби” вакиллари январда ўйинчи харид қилишларини маълум қилишган.

Манбанинг маълум қилишича мадридликлар “Вольфсбург” ҳимоячиси Рикардо Родригес Испанияга олиб келишмоқчи. Родригесни Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи жамоада кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу футболчига “Барселона”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” каби клублар ҳам қизиқиш билдиришмоқда. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:08, 24.01.2016.
Ўқилди: 4272 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.