ФИФА "Реал"нинг трансферларига 2017-йилнинг ёзига қадар таъқиқ қўйган. Бироқ мадридликлар ушбу санкцияни бекор қила олишларига тўла ишонишмоқда. Шу боисдан, "қаймоқранглилар" янги футболчиларни излашдан тўхтаб қолгани йўқ.
Эндиликда "Қироллик клуби" мутасаддиларини "Ювентус" клубининг ёш ва эндигина порлай бошлаган ҳужумчиси Паоло Дибаланинг ўйинлари мафтун қила бошлади. Испан гранди Дибала трансфери масаласида мавсум якунига етгач расмий таклиф билан чиқиш истагида.