Италия чемпионатининг 21-тури доирасида марказий ўйин Туринда бўлиб ўтди. "Ювентус" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди.
Қизиқарли кечган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. Баҳс тугашига 13 дақиқа қолганида Погбанинг узатмасидан кейин Дибала жарима майдончасига кирди ва деярли бирга бир вазиятда Шченснини доғда қолдирди.
Ушбу ғалабадан кейин "Ювентус" ўз очколарини 45тага етказди ва 2-поғонани мустаҳкамлади. "Рома" эса 35 очко билан 5-ўринда қолди.
Италия А серияси, 21-тур
Ювентус – Рома 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 77 Дибала.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Эвра, Кьеллини, Маркизио, Хедира, Погба, Лихтштайнер (Куадрадо, 66), Дибала (Мората, 85), Манджукич.
Рома – Шченсни, Рюдигер, Манолас, Динь, Флоренци (Торосидис, 90), Венкер (Кейта, 71), де Росси, Пьянич, Салах (Умар, 90), Наингголан, Джеко.
Огоҳлантиришлар: де Росси (9), Рюдигер (14), Манджукич (50), Пьянич (50), Эвра (88), Наингголан (90).