«Коринтианс» ҳужумчиси Алешандре Пато фаолиятини "Челси"да давом эттиришга яқин турибди. У сўнгги икки мавсумни «Сан-Паулу»да ўтказганди.
"Daily Mail" тарқатган хабарга кўра, лондонликлар 26 ёшли бразилиялик ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш арафасида туришибди.
Аввалроқ Патога «Ливерпуль», «Бенфика» ва «Спортинг» ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар тарқалганди.