"Арсенал"нинг ўзбекистонлик энг машҳур мухлисларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист хонанда Севара Назархон севимли жамоасининг "Челси"га қарши ўйинини "Эмирейтс" стадионида туриб томоша қилди.
У ўзининг инстаграмига ушбу ўйин арафасида трибунада туриб тушган суратларини жойлаштирди. Ўйиндан олдин туширилган биринчи сурат остида у жамоасига омад тилайди.
Суратлардан иккинчиси ўйиндан кейин туширилган бўлиб у ерда Севара "Даҳшатли ўйин! Бир куни ютамиз, бошқа куни ютқазамиз. Муҳими юрагимизда олов ёниб турсин ва шу олов бизни олға бошласин", дея ёзган.
Қайд этиш керакки, ушбу хонанданинг "Арсенал" жамоасининг ашаддий мухлисаси экани аввалдан маълум. У "Арсенал" либосида тушган суратларини фейсбукка кўп марта жойлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"нинг "Челси"га қарши ўйини 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.