Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга Европанинг қатор гранд жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ у Бундеслигани тарк этмоқчи эмас. Германия чемпионати 18-турида "Боруссия М"га қарши кечган баҳсдан сўнг берган интьервьюсида ПСЖга ўтмаслигини маълум қилди.
– ПСЖга ўтиш? Сўнгги йилларда бу ҳақда ўйлаган бўлардим, бироқ ҳозир эмас. Мен Францияга ўтишни истамайман, – дейди "Canal+"га. – Лига 1 менга ёқади ва "Сент-Этьен"га мухлислик қиламан. "Боруссия Д" билан Европа лигасида ўйнашни истайман ва мухлисларга қандай ўйнашимни кўрсатмоқчиман.
Обамеянг бу мавсум 27 учрашувда майдонга тушиб, 27 голга муаллифлик қилган ҳолда Бундеслига тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.