Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Болалигим, қайга кетдинг мени ташлаб?

Баҳо:
+ | -
Инсониятнинг энг беғубор дамлари болалик. Бу даврда мурғак қалбнинг кўнгли подшоҳ. Унинг истаги худди қонундек. Болалик чоғини ҳамма турли хотиралар билан эслайди. Кўпчилик ака-укалари билан ўтказган даврини, улар билан қандай саргузаштларни бошдан кечиргарини зўр кайфият билан айтиб беради. Сайтимиз сиз азиз ўқувчилар эътиборига юртимиздаги спорт ишқибозларининг фаҳрига айланган атлетларнинг болалик чоғларидан фотолавҳаларни ҳавола этади. Уларнинг ҳозирги ҳолати билан солиштириб, қай даражада ўзгарганликларига баҳо берасиз, дунё ареналарида номи баланд овозда янграётган спортчиларимиз наҳот шу болакайлар бўлса, дейсиз. Марҳамат:

Элмурат Тасмурадов



Спортчимиз кўринишидан ҳарактери анча жиддий таассурот қолдирган бўлиши мумкин сизда. Бироқ Тасмуродов ҳаётда анча хушчақчақ ва ҳазилкаш инсон.



Жасур Бойқўзиев



Бойқўзиевга албомидан ўрин олган мана бу сурат кўпроқ қадрли

Дмитрий Шокин



Таэквондо бўйича жаҳон чемпиони, ўз вазн тоифасида жаҳон рейтинги етакчиси бўлиб турган ҳамюртимиз.

Ака-укалар

Руслан Нуриддинов





Полвонимиз ўртада. Икки четда акалари Эрик ва Эльдар. Бу уч ўғлоннинг айни шу тартибдаги ҳозирги ҳолати



Темур ва Бекзод Абдураҳмоновлар





Бекзод Абдураҳмонов акасига қизиқиб курашга кириб келган

Эслатма: пасдаги суратда қаҳрамонларимизнинг жойлашуви алмашган

Ихтиёр ва Иброҳим Наврўзовлар (суратларда Иброҳим Наврўзов биринчи)





Маҳоратли эркин курашларимиз. Ихтиёр Наврўзовнинг муваффақиятлари кўпчилик учун яхши таниш. Бу йил ушбу курашчимиз иккинчи бор Олимпия ўйинларида иштирок этади. Умид қиламизки, катта Наврўзов Лондондагидан фарқли равишда Риодан медаль билан қайтади.

Максим ва Никита Рафаловичлар



Таэквондочиларимизнинг 2015 йил қўлга киритган ютуқлари таҳсинга сазовор. Айниқса, Никитанинг. Никита Рафалович май ойида жаҳон чемпионатининг кумуш едалига созовор бўлгани унинг Олимпиада сари ташлаган дадил қадами бўлди. Насиб этса, у ҳам Бразилияда ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олади. Кейинги суратда овсинлар.



П.С: Айрим фотолар спортчиларимизнинг ижтимоий тармоқларидан олинди
Манба: sports.uz
Киритилди: 18:29, 25.01.2016.
Ўқилди: 3955 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.