“Барселона” клуби ҳамда Чили терма жамоаси дарвозабони Клаудио Браво “Манчестер Юнайтед”нинг қизиқиш доирасига тушиб қолди, дея хабар беради Don Balon.
Манбанинг ёзишича, Де Хеа “Реал” сафига ўтиб кетса, “манкунианликлар” 32 ёшли чилилик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Аввалроқ, “МЮ” раҳбарияти “Лестер” посбони Каспер Шмейхелга қизиқаётгани хабар қилинганди.
Жорий мавсумда Клаудио Браво Испания чемпионати доирасида 16 ўйинида иштирок этиб, ўз дарвозасидан 9 та гол ўтказиб юборган.