"Бавария" сардори Филипп Ламнинг фикрига кўра, Жером Боатенгнинг жароҳат олиши мюнхенликлар учун катта зарба бўлди.
"Жеромни йўқотиш - "Бавария" учун катта зарба бўлди, у жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиларидан бири эди. Энг ачинарлиси - у 1 ёки 2 ўйинга эмас, бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, у жуда яхши ўйинчи", - дейди Лам.













