Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова Мельбурн шаҳрида давом этаётган Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини якунлади. Дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси чорак финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси америкалик Серена Уильямсга имкониятни бой берди.
Бир соату 33 дақиқа давом этган баҳсда Уильямсларнинг кичиги 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди. Шарапова учрашув давомида 3та, 34 ёшли Серена эса 13та эйс зарбани амалга оширди.
Шу тариқа, теннисчиларнинг ўзаро учрашувлардаги ҳисоби 19:2га етди, Серена фойдасига. Уильямс ярим финалда польшалик Агнешка Радваньскага қарши кортга чиқади.