"Интер" клуби қишки трансфер вақтида ўз сафига "Тоттенхэм"дан Эрик Ламелани қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Хабарларга қараганда, "Интер" аргентиналик ярим ҳимоячи бўйича "шпорлар"га мурожаат қилишган.
Томонлар молиявий томондан келиша олишса, Ламела "Интер"га кўчиб ўтиши тахмин қилинмоқда.