Трансфер ҳуқуқи “Милан” клубига тегишли бўлган ёш ҳужумчи Стефан Аш-Шаъровий Италиянинг бошқа бир жамоаси “Рома” сафига ўтди.
Римликлар уни сотиб олиш ҳуқуқи билан 1,4 миллион евро эвазига мавсум охирига қадар ижарага олди.
Кейинчалик “Рома” Аш-Шаъровийнинг трансфер ҳуқуқини 13 миллион евро эвазига харид қилиш имконига эга.
Қайд этиш керакки, римликлар уни бироз олдин Хитойнинг "Хэбэй Чжунцзи" жамоасига трансфер қилинган Жервиньонинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.
Жорий мавсумда 23 ёшли италиялик ҳужумчи “Монако” сафида Франция чемпионатининг 15та ўйинида майдонга тушган.