«Челси» клуби ҳам вояга етмаган футболчиларни ёшлар жамоаларида ўйнатгани учун ФИФА томонидан жазога тортилиши мумкин.
Расмий маълумотларга кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячи Бертран Траоре лондонликлар сафига 2014 йилги қишки трансфер муддатининг биринчи кунида қўшилганди.
Бироқ футболчи аввалроқ футболчи "Челси" ва "Арсенал" ёшлар жамоалари ўртасида учрашувда майдонга тушгани аниқланган. У "Press Association" агентлигининг суратларида ва «Арсенал» расмий сайтидаги ҳисоботда акс эттирилган. Ўйин 2011 йилнинг куз ойида ўтказилган ва буркина-фасолик футболчи ўша пайтда 16 ёшда бўлган.
ФИФА вакили мазкур ҳолатга изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» ва «Атлетико» жамоаларига нисбатан ФИФА трансфер тақиқини қўллаганди.













