Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми ярим финали биринчи учрашувида Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида Лондоннинг «Арсенал» жамоасини қабул қилди. Мадриддаги «Рияд Эйр Метрополитано» стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

44-дақиқада «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Дьёкереш пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда, 56-дақиқада «Атлетико» форварди Хулиан Альварес ҳам 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида ҳакам «Атлетико» ҳимоячиси Давид Ганцко рақиб футболчиси Эзени оёғига тепгани учун пенальти белгилади. Бироқ эпизодни қайта кўриб чиққач, арбитр ўз қарорини ўзгартирди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Чемпионлар лигаси. Ярим финал
«Атлетико» — «Арсенал» — 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 — В. Дьёкереш, 44 (пенальтидан); 1:1 — Х. Альварес, 56 (пенальтидан).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:51, 30.04.2026.
Ўқилди: 2935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик