Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоаларининг етакчилари — Бруну Фернандеш ҳамда Бернарду Силва тез орада жамоадошга айланиши мумкин.

Fanatik нашрига таяниб Transfer News Live хабар беришича, ҳар икки португалиялик юлдузга Туркиянинг «Галатасарай» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Истанбул клуби раҳбарияти ушбу ярим ҳимоячиларни қўлга киритиш орқали Европа футболи элитасида ўз ўрнини мустаҳкамлаш ниятида. Турклар ҳар икки футболчи учун «сахий» таклиф тайёрлаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли Бруну Фернандешнинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг қийматини 40 миллион еврога баҳолаган. Бернарду Силва эса мавсум якунида «шаҳарликлар» билан тугаётган шартномасини узайтирмоқчи эмас ва жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:07, 30.04.2026.
Ўқилди: 876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик