Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Флик «Барселона» академиясидан янги юлдузни топди

Баҳо:
+2 | -

Марказий ҳимоячи Альваро Кортес янги мавсумдан бошлаб «Барселона»нинг асосий жамоасида тўп суради.

«Кўк-анорранглилар» дубли сардори бош мураббий Ханс-Дитер Фликда катта таассурот қолдирди. Журналист Жауме Мерсенинг хабар беришича, 21 ёшли футболчига тез орада асосий таркибга ўтказилиши ҳақида аллақачон маълум қилинган. Агар ёзда кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, ёш испаниялик футболчи мавсумолди тайёргарлик жараёнида асосий таркибдан жой олиш учун курашиш имкониятига эга бўлади.

Альваро Кортес жорий мавсумда «Барселона Б» сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Чап оёқда ҳаракат қилувчи марказий ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:21, 30.04.2026.
Ўқилди: 653 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик