"Лестер" клуби "Челси" ҳужумчиси Лоик Ремига қизиқиш билдирмоқда. "Тулкилар" 29 ёшли франциялик футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқда.
Реми мавсумнинг биринчи қисмида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу сабабли унинг ўзи ҳам жамоасини алмаштиришга қарши эмас.