«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум сўнгида «Реал»га ўтишни истамоқда.
"The Telegraph" тарқатган маълумотга кўра, 27 ёшли польшалик футболчи фаолиятини Мадридда давом эттириш учун «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Челси» таклифини рад этмоқчи.
Агар "Реал"дан трансфер тақиқи олиб ташланмайдиган бўлса, Левандовски яна бир йил «Бавария»да қолмоқчи.
Аввалроқ ҳужумчига «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.