“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Херард Пике Испания Кубогининг 1/4 финалида “Атлетик”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. “Атлетик” бизга яхшигина қаршилик кўрсатишни уддасидан чиқди. Ютиш учун ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборган бўлсак-да, саросимага тушиб қолмасдан, ташаббусни бериб қўймаслик учун интилдик. Рости, ғалаба қозонишимиз бироз қийин кечди. “Атлетик” доимо бизга қийинчилик келтирган жамоа ҳисобланади", - дейди Пике.