Мавсумни омадсиз ўтказаётган Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби Москванинг ЦСКА жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Мусага қизиқиш билдиряпти, деб хабар бермоқда Vanguard.
Аввалроқ, ЦСКА Англиянинг бошқа бир жамоаси “Лестер”нинг 21,6 миллион долларлик таклифини рад этганди. Энди Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси учун “МЮ” ҳам қўшилди. ЦСКА ўз футболчиси учун 27 миллион доллар сўрмоқда. Қишки трансфер бозори 1 февраль куни ёпилади. Жорий мавсумда 23 ёшли Муса 29та учрашувда 10та гол киритди.