Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Кокорин ва Жирков «Зенит»га 2 февралгачаёқ қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» жамоаси ҳужумчиси Александр Кокориннинг питерликлар жамоаси «Зенит» томонидан трансфер қилиниши бўйича жараён қишки трансферлар вақтидаёқ тугалланиши мумкин. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашрида ёзилган.

Манбанинг ёзишича, Юрий Жирковнинг ижараси бўйича ҳам яқин вақт ичида шартнома имзоланиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Жирков питерликлар сафига 2016 йилнинг ёзида бориб қўшилиши ҳақида хабар берилганди. Агар ижара шартномаси имзоланса, Жирков 2 февраль куниданоқ янги жамоасига бориб қўшилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, ЕЧЛ учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2 февраль кунигача этиб белгиланган. Кокорин ҳам шу кунгача расман трансфер қилиниб, рўйхатга киритилиши мумкин.

Москваликлар Кокорнининг трансфери ва Жирковнинг ижараси орқали 5 млн еврогача даромад қилиши мумкинлиги айтилган. Айнан шу жиҳат питерликларнинг қарорида ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Кокоринга қанча миқдорда маош тўлаш масаласи ҳам ҳал қилиб бўлинган.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 21:36, 29.01.2016.
Ўқилди: 2841 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.