Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 0-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 0-0 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 0-0 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

"Навбахор": Йиғин сўнггида "Сўғдиёна" мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғини якунланди. Йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан куч синашишди. Жиззахликлар билан ўтган ўйинда Ғофуров шогирдлари устунликка эга бўлишди. Бу жиҳат якуний ҳисобни 3:0 бўлишини таъминлади. Дастлаб Дилшод Жабборов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар жамоамизнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми ҳам самарали якунланди. Анвар Ражабовнинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб тўрдан жой олди. Учрашув якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Сардор Азимов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Жамоамиз таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Азизбек Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Анвар Ражабов, Тимур Аюпов, Мўйдин Мамазулумов. Захирадан майдонга тушганлар: Ботир Тўрабоев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Шоҳжаҳон Аббосов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Равшан Асланов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов.

Учрашувда жароҳатлари борлиги туфайли Тоҳир Шамситдинов ва Акрам Баҳриддиновлар иштирок эта олишмади. Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур эса таътилдан фойдаланиб, уйига бориб келиш учун рухсат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Шу тариқа Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғин якунланди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик таътилдан сўнг 2 феврал куни яна Тошкентда йиғилишади.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:44, 30.01.2016.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик