"Атлетико" жамоаси ҳужумчи Диего Коста трансфери учун "Челси" клубига 45 миллион евро таклиф қилди. Бу ҳақида AS нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, "матрасчилар" раҳбарияти жамоанинг собиқ ҳужумчисини қайтариш мақсадида Жексон Мартинесни ҳам қўшиб бериши мумкин. Бироқ, "нафақахўрлар" ушбу таклифни рад этишди.