Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон терма жамоаси тўпурарлари рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 239 учрашувда киритган 444 та голини 85 нафар футболчимиз киритишга муваффақ бўлган. Голларнинг 9 тасини рақибларимиз ўз дарвозаларига киритишган. Биз терма жамоамизнинг тўпурарлари рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Марҳамат таркиб билан танишишингиз мумкин.



Дарвозабон
1. Игнатий Нестеров – (-100 гол)

Дарвоза чизиғида ҳаракат қилувчи бирорта футболчимиз ҳам ўз ҳамкасбларини ранжита олмаган. Шу боис дарвозага энг кўп гол қўйиб юборганини қўйдик. Бу борада Игнатий Нестеров пешқадамлик қилмоқда. У миллий жамоамиз либосида майдонга тушган 92 ўйинда, ўз дарвозасидан роппа-роса 100 та тўп олиб чиққан.

Ҳимоячилар
2. Андрей Фёдоров – 6 гол
3. Февзи Давлетов – 3 гол
4. Александр Хвостунов – 3 гол
5. Даврон Файзиев – 2 гол

Тўпурар ҳимоячиларнинг ҳаммаси фаолиятини якунлашган. Айни пайтда тўп сураётган орқа чизиқ вакилларидан ҳеч бири бу рамзий жамоага кира олмади. Фёдоров, Давлетов, Хвостунов, Файзиев тўртлиги нафақат ажойиб ҳимоячи, балки супер ҳужумчилар ҳам бўла олишларини исботлашган.

Ярим ҳимоячилар
6. Сервер Жепаров – 24 гол
7. Миржалол Қосимов – 30 гол
8. Одил Аҳмедов – 15 гол
9. Сардор Рашидов – 10 гол

Ўрта чизиқ вакиллари орасидан 3 нафари бугунги кунда ҳам фаолиятларини давом эттиришмоқда. Бу чизиқ чакки эмас. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, “Ўзбек марадонаси”, Россия ва Қатар чемпионатларидаги энг яхши легионерлар.

Ҳужумчилар
10. Максим Шацких – 34 гол
11. Александр Гейнрих – 30 гол

Бу ҳужум дуэти анча йиллар давомида майдонда бирга ҳаракат қилишган. Шацких термадаги фаолиятини якунлаган бўлса, Гейнрих мундиал-2018 га бориш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Термамизнинг тўпурарлари рамзий терма жамоасининг ҳужум чизиғи яқин 2-3 йил ичида ўзгармаса керак. Боиси Сергеев (10 гол) таркибга кириши учун ҳали анча гол уриши керак.

Захирадагилар: Павел Бугало (-58 гол), Улуғбек Рўзимов (2 гол), Николай Ширшов (13 гол), Сергей Лебедов (10 гол), Тимур Копадзе (10 гол), Игор Шквирин (20 гол), Жафар Ирисметов (15 гол)
Тўпурарлар рамзий жамоасининг захира футболчилари ҳам чакки эмас. Бироқ уларнинг ҳаммаси терма жамоадаги фаолиятларини якунлаб бўлишган. 18 футболчининг атиги 5 таси айни пайтда ҳам терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётганини инобатга олсак, бугунги кунда термамиз футболчилари гол уриш борасида унчалик ҳам мақтана олишмаётганига амин бўламиз.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:27, 01.02.2016.
Ўқилди: 3893 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.