Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

“Ҳоким кубоги”: “Қўқон-1912-1” кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2016”

 “В” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912-1” – “Нефтчи-2”  – 1:0 (1:0)

Гол: Отабек Ҳайдаров – 32.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Даврон Курчиев.

“Қўқон-1912-1”: 1. Руслан Матниязов,  5. Жалил Кимсанов, 8. Сардор Қаҳҳоров, 15. Алишер Зиёвуддинов, 17, Азиз Тўхтабоев, 19. Абдуллоҳ Олимов, 22. Ориф Мамажонов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин,  49. Илҳом Комилов, 91. Отабек Ҳайдаров.

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 6. Баҳодир Акрамов, 11. Отабек Зокиров, 14. Алибобо Раҳматуллаев, 27. Ойбек Рустамов, 26. Абдул Азиз Юсупов, 55. Ойбек Нурбоев.

“Нефтчи-2”: 30. Сергей Смародин, 3. Аъзам Холматов, 6. Абдуқодир Ортиқов, 7. Хуршид Асқаралиев, 19. Ислом Тошпўлатов, 20. Отабек Муҳаммаджонов, 23. Азиз Носиров, 26. Жамшид Ҳошимов, 27. Ҳусниддин Ғофуров, 47. Аброр Исмоилов, 52. Бобур Фарҳодов.

Захира: Шуҳрат Раҳмонов, 5. Мўмин Маъмуржонов, 11. Эломон Каримов, 17. Сарвар Абдуллаев, 25. Анвар Аминжонов, 50. Миржамол Неъматов, 71. Анвар Абдулҳақов.

 

Ҳар қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар “Қўқон-1912” – “Нефтчи” ўртасидаги ўйинлар ҳар доим кескин курашларга бой тарзда ўтган. Жумладан, ушбу учрашувда ҳам шу анъана давом этди. Ўйинни жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди.

29-дақиқа Отабек Ҳайдаров жарима майдончаси ичида зарба берди. Тўп ҳимоячига теккан ҳолда майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан эса вакилларимиз унумли фойдалана олишмади.

32-дақиқада ҳисоб очилди. Жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан Отабек Ҳайдаров унумли фойдаланди – 1:0.

Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимни жамоамиз устунлиги остида бошланди. Вакилларимиз тайм бошидан рақиб дарвоазси олдида хавфли вазиятларни яратишди.

Айниқса, Алибобо Раҳматуллаев ва Отабек Зокировларнинг захирадан майдонга тушиши ўйинни кучайтириб юборди.

Ўз навбатида “Нефтчи-2” клуби ҳам Руслан Матниязов дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Лекин барча ҳаракатлар бесамар якунланаверди.

78-дақиқада Отабек Зокиров ҳисобни ошириши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбаси дарвоза тусинига тегиб қайтди.

83-дақиқа  Алибобо Раҳматуллаев томонидан жарима майдончасига оширилган тўпга Отабек Зокиров етиб кела олмади.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоанинг уриниши бесамар якунланди.

Шундай қилиб, жамоамиз учинчи ўйинда учинчи ғалабага эришди ва очколар сони 9 тага етди.

Манба: Kokand1912.uz
Киритилди: 20:58, 01.02.2016.
Ўқилди: 2118 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик