Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Қишки трансфернинг сўнгги кунидаги харидлар

Баҳо:
+ | -

Қишки трансфер мавсуми ҳам ўз поёнига етиб, "футбол бозорида" савдо-сотиқ ёпилди. Кучли чемпионат вакиллари сўнгги кунда бир нечта харидларни амалга оширишди. Баъзилар жамоасини бутунлай алмаштирди, баъзи футболчилар эса ижарага берилди.

Қўйида, қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунида амалга ошган келишувларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Марио Суарес

Ёши: 28

Йўналиш: “Фиорентина” → “Уотфорд”

“Фиорентина” клубида тўп суриб келган Марио Суарес ўз фаолиятини “Уотфорд”да давом эттиради. 28 ёшли Суарес "буғулар" билан 4,5 йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Унинг йиллик маоши 5,5 млн еврони ташкил қилади.

Патрик Бэмфорд

Ёши: 22

Йўналиш: “Челси” → “Новрич”

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Патрик Бэмфорд фаолиятини “Норвич Сити”да давом эттиради. 22 ёшли ҳужумчи ижарага берилди. Мавсумнинг биринчи қисмини “Кристал Пэлас” таркибида ўтказган футболчи чемпионат якунига қадар “канарейкалар” сафида тўп сурадиган бўлди.

Гильерме Сикейра

Ёши: 29

Йўналиш: “Атлетико” Мадрид → “Валенсия”

Қишки трансфер мавсумининг сўнгги кунида “Атлетико” Мадрид чап қанот ҳимоячиси Гильерме Сикейра “Валенсия” клубига ўтди. Испания ОАВнинг хабар қилишича, бразилиялик футболчи 2017 йилнинг июнига қадар “кўршапалаклар” шарафини ҳимоя қилади. Келишувнинг молиявий шартлари маълум қилинмаган.

Эммануэль Эменике

Ёши: 28

Йўналиш: “Фенербахче” → “Вест Хэм”

Лондоннинг "Вест Хэм" жамоаси нигериялик ҳужумчи Эммануэль Эменикени ижарага олди. 28 ёшли футболчи мавсум якунига қадар Англияда тўп суради. Трансфер ҳуқуқи “Фенербахче”га тегишли бўлган ушбу футболчи сўнгги олти ой давомида “Ал Айн” шарафини ҳимоя қилган ҳамда 11 ўйинда 7 та гол киритган. “Болғачилар” бош мураббийи Славен Билич ҳужумчига шахсан қизиқиш билдирган. Нигерия терма жамоаси аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан Диафра Сако ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилиб, Энди Кэрроллга ҳужумда ёрдам беришга ҳаракат қилади. Жемерсон Ёши: 23 Йўналиш: “Атлетико Минейро” → “Монако” “Атлетико Минейро” жамоасида тўп суриб келган марказий ҳимоячи Жемерсон ўз фаолиятини “Монако”да давом эттирадиган бўлди. Бразилиялик футболчи беш ярим йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Унинг трансфери 10 млн еврога баҳоланди.

Лукас Орбан

Ёши: 26

Йўналиш: “Валенсия” → “Леванте”

“Атлетико”дан Сикейрани сотиб олган “Валенсия” 26 ёшли ҳимоячи Лукас Орбанни “Леванте”га ижарага берди. У мавсум якунига қадар аутсайдер жамоа сафида ҳаракат қилади.

Флориан Товен

Ёши: 23

Йўналиш: “Ньюкасл” → “Марсель”

Трансфернинг сўнгги кунида “Ньюкасл” ярим ҳимоячиси собиқ жамоаси “Марсель”га ўтиб кетди. 23 ёшли футболчи мавсум якунига қадар Францияда тўп суради. Ўтган йили август ойида “қаралар” ёш футболчини “Марсель”дан 12 млн фунт эвазига сотиб олганди. Унинг “Ньюкасл” билан шартномаси 5 йилга мўлжалланган.

Поль Бернардони

Ёши: 18

Йўналиш: “Труа” → “Бордо”

“Труа” клубининг 18 ёшли дарвозабони Поль Бернардони ижара асосида “Бордо” жамоасига ўтди. У мавсум якунига қадар “жирондинликлар” билан ҳаракат қилади. “Бордо” унинг трансферини сотиб олиши мумкин.

Мартин Монтойя

Ёши: 24

Йўналиш: “Барселона” (“Интер”) → “Бетис”

“Барселона” жамоаси ҳимоячиси Мартин Монтойя “Бетис” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Мавсумнинг биринчи ярмини “Интер”да, ижара асосида ўтказган 24 ёшли ҳимоячи мавсумнинг иккинчи қисмини “Бетис”да ўтказади. Мазкур келишув ҳам ижарага асосланган.

Сейду Думбия

Ёши: 28

Йўналиш: “Рома” (ЦСКА) → “Ньюкасл”

Трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли ва айни дамда ЦСКА жамоаси ҳужумчиси Сейду Думбия ўз фаолиятини “Ньюкасл” клубида давом эттирадиган бўлди. Кот-д'Ивуар терма жамоаси ҳужумчиси мавсумнинг биринчи ярмини Москванинг ЦСКА клубида ўтказган бўлса, эндиликда у “қарғалар” сафида тўп суради. У ижара асосида “Ньюкасл”га қўшилди.

Денис Черишев

Ёши: 25

Йўналиш: “Реал Мадрид” → “Валенсия”

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев трансфери ойнасининг сўнгги соатларида “Валенсия” клубига ўтди. "Мадридликлар"нинг асосий таркибидан четда қолиб кетган 25 ёшли ярим ҳимоячи мавсум якунига қадар “кўршапалаклар” сафида тўп суради.

Умар Ниассе

Ёши: 25

Йўналиш: “Локомотив” (Москва) → “Эвертон”

Москванинг "Локомотив" сафида фаолият олиб борган Умар Ниассе расман "Эвертон" аъзосига айланди. 25 ёшли ҳужумчи "ирискалар" сафида 2020 йилга қадар тўп сурадиган бўлди. Трансфер қиймати 17,7 млн еврони ташкил қилди.

Стивен Флетчер

Ёши: 28

Йўналиш: “Сандерленд” → “Марсель”

"Сандерленд" жамоаси ҳужумчиси Стивен Флетчер ўз фаолиятини "Марсель" клубида ўтказади. Француз клуби 28 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олди.

Лерой Фер

Ёши: 26

Йўналиш: “КПР” → “Суонси”

“КПР” жамоаси ярим ҳимоячиси Лерой Фер “Суонси” таркибига келиб қўшилди. “Оққушлар” 26 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишди. Аввалроқ, “Сандерленд” ҳамда “Фейеноорд” клублари унга қизиқиш билдирганди.

Ганелли Имбула

Ёши: 23

Йўналиш: “Порту” → “Сток Сити”

“Сток Сити” жамоаси клуб тарихида энг қиммат трансферни амалга оширди. “Порту”сафида тўп суриб келган Ганелли Имбула 24 млн евро эвазига "кулоллар" сафига келиб қўшилди. Бу жамоа тарихидаги энг қиммат келишув бўлди. 23 ёшли футболчи билан беш ярим йиллик келишув имзоланди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:32, 02.02.2016.
Ўқилди: 4718 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.