"Манчестер Юнайтед" жамоаси жорий йилги қишки трансферларда иштирок этмади. 2 февраль кунига ўтар кечаси трансферлар даричаси ёпилгунича "қизил иблислар" янги футболчи харид қилмади ва бу 2005 йилнинг қишидан буён илк марта содир бўлди.
Айни вақтда жамоа 23 тур ўйинларидан кейин АПЛ турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан жой олган.
Қайд этиш керакки, жамоа ёзги трансферлар вақтида АПЛнинг энг кўп харажат қилган жамоалари орасида иккинчи бўлганди.