"Челси” клуби бош мураббийи Гус Хиддинк ярим ҳимоячи Эден Азар “Стэмфорд Бриж“ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб ўтди.
“Бу масалани мен эмас, клуб ҳал қилади. Мен эса унга фақат жамоада қолишни маслаҳат беришим мумкин, чунки у ҳали кўп йиллар давомида “Челси“да порлаши мумкин. Шунга қарамай, Эден ёзда кетиши мумкин. У жуда қимматли ўйинчи ва жамоа учун жуда муҳим”, — дейди Хиддинк