"Бавария" жамоасида немис нашрларига жамоанинг ички муҳити бузилгани, футболчилар ва бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг муносабатлари ёмонлашгани тўғрисида аноним тарзда маълумот берган футболчини аниқлаш учун ҳаракат бошланган. Бу ҳақда TZ нашри хабар тарқатган.
Аноним тарзда маълумот берган футболчи Гвардиолага футболчиларнинг Германия ташқарисига сайёҳат уюштираётгани, футболчиларга эса дам олиш кунидаги машғулотлар ёқмаётгани ёқмаётгани ҳақида айтган.
"Натижада футболчилар клубдан электрон почта орқали хат олишган ва энди улар кетаётган жойини маълум қилишга мажбур. Гвардиола учрашувларга тайёргарлик доирасида нохушликлар бўлишини истамаяпти. Мутахассис "Гамбург"га қарши баҳсдан (2:1) олдин футболчилардан профессионалроқ бўлишни талаб қилган. Шу билан бирга, Гвардиола футболчиларга бўлган босимни оширмоқда. Агар қоидалар бузилса футболчилар жиддий жазоланиши мумкин", деганди манба.
Хосеп Гвардиола ёзда Мюнхенни тарк этади ва "Манчестер Сити" бошқарувини қўлга олади.