«Челси» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью ФИФА президентлиги учун бўладиган сайловда Жанни Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Мен уни анчадан бери биламан. Мен унинг нималарга қодир экани ва тажрибали эканини яхши биламан. У футбол атрофидаги ва ташкилотдаги барча нарсани яхши билади. Мен уни, бу ишни уддалаши мумкин бўлган инсонни самимий туйғулар билан қўллаб-қувватлайман», – деди Моуринью.