Қисқа таътилдан сўнг, жамоамиз Тошкентда машғулотларини давом эттиради, дея хабар беради жамоа расмий сайти.
Бу галги ўқув-машғулот йиғинида жамоамиз анъанавий ПФЛ кубогида иштирок этишни режалаштирган. Маълум бўлишича бу турнир 8 февралдан старт олади. Бунгача жамоамиз 4 февралда Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Жамоа таркиби деярли аниқланиб бормоқда. Айни дамда жамоа машғулотларида 24 нафар футболчи иштирок этмоқда.