Олдинроқ миллий терма жамоамиз таркибида энг кўп майдонга тушган ва гол урган футболчилардан иборат рамзий терма жамоаси билан таништириб ўтган эдик. Энди навбат МТЖда энг кўп карточка олган футболчилар рамзий жамоасига.
Дарвозабон
1. Павел Бугало (4 сариқ)
Дарвозабонлар орасида карточка олиш бобида Бугалога тенг келадигани йўқ. Павел 4 марта ҳакамлар томонидан сариқ рангли карточка билан “сийланган”.
Ҳимоячилар
2. Андрей Фёдоров – 11 сариқ
3. Анзур Исмоилов – 15 сариқ
4. Бахтиёр Ашурматов – 13 сариқ +2 қизил
5. Шавкат Муллажонов – 11 сариқ + 1 қизил
Ҳимоя чизиғимиз ҳақиқий “жангчи”лардан иборат. Бу борада Ашурматов амплуадошларига “ўрнак” бўла олади. Бахтиёр 13 марта огоҳлантирилган бўлса, икки бора майдондан хайдалган. Шавкат Муллажоновда эса бу кўрсаткич 11+1 ни ташкил этади. Исмоилов ва Фёдоров фақат сариқ карточкаларни яхши кўришади. Уларга қизил ранг унчалик ёқмаса керак!
Ярим ҳимоячилар
6. Николай Ширшов – 16 сариқ
7. Сервер Жепаров – 13 сариқ + 1 қизил
8. Азизбек Хайдаров – 10 сариқ + 1 қизил
9. Ислом Иномов – 7 сариқ
Ярим ҳимоя чизиғи футболчилари ҳам карточкалар олишда ҳимоячилардан қолишмасликка ҳаракат қилишган. Ширшов 16, Иномов 7 марта огоҳлантириш олишган. Термамизга бир неча йил давомида сардорлик қилган Жепаров 13 марта огоҳлантирилиб, 1 марта майдондан четалтилган бўлса, Хайдаров 10 марта сариқ ва бир бора қизил карточка олган.
Ҳужумчилар
10. Александр Гейнрих – 19 сариқ + 1 қизил
11. Улуғбек Бақоев – 8 сариқ + 1 қизил
Гейнрих гол уришда ҳам, энг кўп майдонга тушишда ҳам етакчи эди. У ҳакамлар томонидан карточкалар билан “сийланиш”да ҳам ўз фаоллигини кўрсатган. Саша Ўзбекистон терма жамоасида сариқ карточка олиш борасида рекорд ўрнатган. Шунингдек у бир марта қизил карточка олган. Бақоев ҳисобида эса 8та сариқ ва 1 та қизил карточка мавжуд.
Захирадагилар: Алексей Поляков (3 сариқ), Сергей Лушан (7 сариқ + 1 қизил), Ислом Тўхтахўжаев (9сариқ + 1 қизил) Темур Копадзе (9 сариқ), Одил Аҳмедов (7 сариқ+1 қизил), Максим Шацких ( 5 сариқ + 1 қизил), Анвар Солиев ( 5 сариқ + 1 қизил)
Фурқат Юсупов